• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 25 марта 2023

АҚШ Ўзбекистонда гендер зўравонликни йўқ қилишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашди.

513
0
t.me/SShMirziyoyeva

Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси ва АҚШ президенти администрациясининг гендер сиёсати бўйича Кенгаши директори Женнифер Кляйн билан учрашди.

"Биз Ўзбекистонда Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган муҳим ислоҳотлар ҳақида суҳбатлашдик. Суҳбатнинг асосий мавзуларидан бири - хотин-қизларни гендер зўравонликдан ҳимоя қилиш ва Ўзбекистонда унга йўл қўймаслик учун амалга оширилаётган ишлар бўлди.

Умуман, мулоқотимиз очиқ ва самимий бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик жиноятини назарда тутувчи ўзгартиришлар фақат қоғозда қолмаслиги учун зарур чора-тадбирларни атрофлича муҳокама қилдик. Женнифер Кляйн бу борада амалий ёрдам беришни таклиф қилди. Шуни инобатга олган ҳолда, келгусида алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш имкониятига эга бўламиз, деб ўйлайман",- дейди Мирзиёева.

513
0