• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 марта 2023

Самарқандда фуқарони $50 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Қўлга олинган эркак фуқарони Европа ва Мексика орқали АҚШга олиб киришни ваъда қилган.

264
0
ЎзА

Маълум қилинишича, 1996 йилда туғилган самарқандлик Ж.Й. маҳаллий фуқарони 50 минг АҚШ доллари эвазига "Тошкент-Европа-Мексика" йўналиши орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилган. У зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаро Н.Т.дан "аванс" сифатида 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ж.Й.га тегишли автомашина кўздан кечирилганида фуқаро Н.Т.га тегишли хорижга чиқиш паспорти, унинг қизининг ID-картаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлар борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

264
0