Қайд этилишича, закот нисоби 35,7 млн сўм деб белгиланди. Шунингдек, ундан ортиқ маблағга эга бўлган киши, жами маблағнинг қирқдан бирини яъни, 2,5 фоизини закот ниятида беради.
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича:
— 2 кг буғдой (12 000 сўм);
— 4 кг арпа (20 000 сўм);
— 2 кг майиз (100 000 сўм);
— 4 кг хурмо (180 000 сўм ).
Бунда, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақаси ёки фидя миқдорини берса кифоя қилади.
Фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
Фидя миқдори — бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати қийматида ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.