Поиск
RUUZ

Экономика

IFC Сирдарёда замонавий иссиқлик электр станциясини қуриш учун 150 миллион доллар ажратди

1580 мегаватт қувватга эга станция 3 миллиондан ортиқ аҳолини электр энергияси билан таъминлайди.

158views0replies
0

t.me/minecofinuz

International Finance Corporation (Жаҳон банки гуруҳига кирувчи) 150 миллион долларлик молиялаштириш пакетини тақдим этди ва Сирдарё вилоятида замонавий иссиқлик электр станцияси қурилиши учун 1 миллиард доллардан ортиқ хусусий молиялаштиришни жалб қилишга ёрдам берди. Бу ҳақда IFC расмий сайти хабар берди.
IFC Ўзбекистон ҳукуматига ушбу лойиҳа бўйича давлат-хусусий шерикликни шаффоф, рақобатбардош халқаро тендер ўтказиш орқали мамлакатда иссиқлик электр станцияси ташкил этишга ёрдам берди.
IFC , шунингдек, Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония экспорт ва инвестицияларни суғурталаш агентлиги томонидан лойиҳа учун 655 миллион долларни биргаликда молиялаштирди.
1580 мегаватт қувватга эга станция 3 миллиондан ортиқ аҳолини электр энергияси билан таъминлайди.
Қурилиш тугаллангандан сўнг станция талабнинг 17 фоизини қондириши ва умумий ўрнатилган қувватнинг 9,5 фоизини ташкил этиши тахмин қилинмоқда.
«60% дан юқори самарадорлик билан янги завод эски заводларга қараганда икки баравар самарали бўлади ва йилига 2,8 миллион тоннагача иссиқхона газлари чиқиндиларининг олдини олади. Тўлиқ маҳаллий табиий газдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергияси Ўзбекистон Миллий электр тармоғига етказиб берилади», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, янги юқори самарали завод газ сарфини камайтириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини интеграциялашувини жадаллаштириш ва электр энергиясини ишлаб чиқариш барқарорлигини оширишга хизмат қилади.
Станция Electricité De France, Nebras Power, Sojitz Corporation ва Kyuden International'ни ўз ичига олган консорциум томонидан ишлаб чиқилади.
158views0replies
0

Комментарии