Рўзиқулов Улуғбек Убайдуллаевич «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати UzNews.uz'га.
Бундан аввал, 2015-2017 йилларда Улуғбек Рўзиқулов ушбу компанияга раҳбарлик қилган.
Бу тайинловга қадар Рўзиқулов 2018 йилдан Индонезиядаги, 2019 йилнинг октябридан эса Вьетнамдаги дипломатик миссияни бошқарган.
Бундан ташқари, 2017—2018 йилларда Улуғбек Рўзиқулов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг собиқ раҳбари Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.