Поиск
RUUZ

Общество

Аҳоли пунктидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарликни аниқлашда дрондан фойдаланилади — қонун лойиҳа

Йўлларда қоидабузарлик ёки ҳодисаларни, қидирувдаги автомобилларни аниқлаш ва шу каби бошқа мақсадларда учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланилиши мумкин.

169views0replies
0

Наталья Бурухина

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2023 йил 1 октябрь кунига қадар аҳоли яшаш пунктларидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарлик ёки ҳодисаларни, қидирувдаги транспорт воситасини аниқлаш, зарур чораларни кўриш ҳамда ёрдам кўрсатишда тезкорликка эришиш мақсадида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш бўйича илғор хориж тажрибасини ўрганиб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Лойиҳага кўра Ички ишлар вазирлиги қуйидаги ишларни қилади:
— манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона ахборот тизимини лойиҳа-техник ҳужжатларини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиб, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминлайди:
— йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни, шу жумладан фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида шакллантирилаётган маълумотларни ўзида марказлашган ҳолда жамловчи Ягона ахборот тизимининг Ma’muriy amaliyot модулини ишлаб чиқади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида” 2021 йил 8 июлдаги 431-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
169views0replies
0

Комментарии