Поиск
RUUZ

Реклама

Wendyʼs Тошкентда ўзининг учинчи тезкор овқатланиш ресторанини очди

18 март куни Wendyʼs Chilanzar ресторанининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Тадбир ажойиб шоу-дастур, коллекцион совғалар ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеникнинг ташрифи билан барча меҳмонларнинг ёдида қолди.

471views0replies
0

18 март куни Тошкентнинг Чилонзор туманида Американинг Wendyʼs тезкор овқатланиш ресторанлари франшизаси янги ресторанининг очилиши бўлиб ўтди.
Wendyʼs рестораннинг расмий очилиши шарафига катта шоу-дастур билан тантанали тадбир ўтказди. Меҳмонларни диджейлар, қувноқ танловлар, мазали акция, коллекцион совғалар ва юлдуз-меҳмон – Шоҳрух рэпер хурсанд қилди.
Бошловчи Шерзод Икрамов дастурни очиб берди ва тадбир охиригача ташриф буюрувчилар эътиборини йўқотмади. Меҳмонларга драйв ва байрамона кайфият тақдим этган ҳолда, диджей пультини DJ Bella ва DJ Mishka бошқаришди. Бу вақтда аниматор ва аквагримерлар болаларни хурсанд қилишди. Фокусчи-иллюзионист Дмитрий Поляковнинг ҳайратланарли чиқиши эса ҳеч бир меҳмонни беэътибор қолдирмади.
Тадбирнинг ўзгача меҳмони ўзининг энг яхши хит қўшиқларини ижро этган миллий эстрада қўшиқчиси Шоҳрух рэпер бўлди.
Wendyʼs Чилонзор туманидаги Америка маданиятининг оролчаси сифатида доимгидай янги рестораннинг интерьери билан хурсанд қилмоқда. Барчаси франшизанинг юқори стандартларига мувофиқ – умумий интерьердан бошлаб, ресторан деворларидаги постерлар каби декорнинг кичик деталларигача, тўрт бурчак котлетли бургерларни эса айтмаса ҳам бўлади.
Очилиш маросимининг эсда қоларли лаҳзаси АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ва унинг турмуш ўртоғи Доминика Фрейренинг ташрифи бўлди.
Шу тариқа, Wendyʼs АҚШ элчихонаси билан 2022 йилда бошланган муносабатларни ривожлантиришни давом эттирмоқда ва Американинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган тезкор овқатланиш франшизаси орқали икки маданиятнинг мустаҳкам алоқасини кўрсатмоқда.
Ўз навбатида, Kusto Group директорлари кенгашининг аъзоси Оразхан Карсибеков элчи Жонатан Хеникка ташрифи ва қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик билдирди, шунингдек, The Wendyʼs Company нинг расмий вакили Жеймс Л. Гассик ва барча ташриф буюрувчиларни шахсан табриклади. У Ўзбекистонда Wendyʼs нинг кенгайиши мамлакат иқтисодиётига яхши таъсир қилиши ва янги иш ўринларини яратишига ишонади.
Шунингдек, Ўзбекистондаги Wendyʼs нинг бош директори Шохрух Жалилов ўз нутқида қуйидагиларни айтди: «Биз меҳмонларимизни Чилонзордаги янги филиалимизда кўриб турганимиздан жуда хурсандмиз! Ушбу филиалнинг очилиши биз учун узоқ танаффусдан кейинги муҳим туртки ҳисобланади, энди яқин тўрт йилда янги филиалларимизнинг очилиши ҳақидаги эълонларни кўпроқ кўрасиз. Нафақат Тошкентнинг ҳар бир туманида, балки республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кўплаб филиаллар очиш режада бор». У ўз нутқини Kusto Group, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси, Wendyʼs жамоаси, Integro кўринишидаги франшиза ҳамкорлари ва Wendyʼs мухлисларини қўллаб-қувватловлари ва рестораннинг очилишидаги кўмаклари учун миннатдорчилик билан якунлади.
Ҳозирда бренд кўзда тутилган режаларни амалга ошириш билан шуғулланмоқда: 2030 йил охирига қадар 650 дан ортиқ иш ўринлари билан 20 дан ортиқ ресторанларни очиш.
The Wendyʼs Company га 1969 йилда Дэйв Томас томонидан АҚШнинг Огаё штати, Колумбусда асос солинган. Wendyʼs ҳозирда бутун дунё бўйлаб 7000 дан ортиқ ресторанларни бошқаради. Ўзбекистондаги биринчи Wendyʼs ресторани 2019 йилда очилган.
Wendyʼs нинг Марказий Осиёдаги оператори ва франшизаси халқаро Kusto Group холдинги ҳисобланади. Гуруҳ 10 та давлатда 30 дан ортиқ компанияларга эга: Канада, Хитой, Грузия, Исроил, Қозоғистон, Россия, Сингапур, Туркия, Вьетнам, Украина. Фаолиятнинг асосий йўналишлари – агробизнес, нефть ва газ, кўчмас мулк, қурилиш материаллари ва чакана савдо.
Иш вақти: 09:00 - 02:00
Манзил: Бунёдкор кўчаси, 52-уй.
Мўлжал: «Чилонзор» метро бекати, Integro савдо маркази.
Телефон: +998 95 979 01 11
Барча янгиликлар: @wendys_uzbekistan
Франшиза ҳақида: www.wendys.com
Реклама ҳуқуқи асосида
471views0replies
0

Комментарии