• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 24 марта 2023

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +29 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

199
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 24 март куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Жанубда ва чўл ҳудудларидаги баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг тўзони кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +20...+23 даражага бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати кўтарилиб, +23...+25 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +27...+29 даражани ташкил этади.

Республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида 24-26 март кунлари ёмғир ёғиши, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кучсиз шамол эсади. Ҳарорат кечаси +8...+10 даража, кундузи +22...+25 даража бўлади.

199
0