• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 марта 2023

Хонанда Дилмурод Далиев аёлини ўлдирганликда гумонланиб, ҳибсга олинди

Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

1211
0
Видеодан кадр

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га маълум қилишича, мазкур ҳодиса бугун, 23 март куни соат 01:55 да Фарғона вилояти Риштон туманида содир бўлган.

Ушбу туманда яшовчи 36 ёшли Д.Д. (ҳаваскор ҳофиз) қонуний никоҳдан ўтмай яшаб келган 31 ёшли аёл М.Б. билан оилавий масалада жанжаллашиб қолган. Натижада, ошхона пичоғи билан бир неча маротаба унга тан жароҳати етказган.

Олган тан жароҳатлари оқибатида аёл ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

1211
0