Поиск
RUUZ

Общество

Ижтимоий тармоқларда зилзиладан сўнг гўёки янги бинонинг девори дарз кетгани акс этган видео тарқалди — видео

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳодисага изоҳ бериб, унинг зилзила билан алоқаси йўқлигини маълум қилди.

448views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда кеча юз берган зилзила оқибатида Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли биноларнинг фасад қисмига зарар етказилгани юзасидан видео тарқалган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Яшнобод туманида жойлашган "First Developing Group" МЧЖ га тегишли объектларнинг бирига ғишт ишлаб чиқарувчи "Stone brick" МЧЖ томонидан сифатсиз ғишт маҳсулотлари етказиб берилган. Натижада, шундай ҳолат юзага келган. Ҳозирда буюртмачи томонидан суд органларига етказилган зарарни қоплаш мақсадида даъво аризаси киритилган. Бинонинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари эса апрель ойида тўлиқ якунланиши белгилаб олинган.
"Шунингдек, вазирликнинг 1298 ишонч рақамига айни кунларда зилзила оқибатида вайрон бўлган ёки зарар етказилган бинолар ҳақида мурожаат келиб тушмаган", - дейилади хабарда.
448views0replies
0

Комментарии