Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда 37 йил тиббий чақириқларга эшакда қатнаган ҳамширага орден берилди — видео

Вилоятнинг тоғли қишлоғида беморларнинг ёнига эшакда бориб, хизмат кўрсатган ҳамширага II даражали "Саломатлик" ордени берилди.

299views1replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарёда маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан 37 йил тиббий чақириқларга эшакда қатнаган ҳамшира Холбека Бобоқулова президент томонидан II даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 54 ёшли Холбека Бобоқулова Чироқчи туманидаги "Ўзбекистон" оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси лавозимида ишлайди.
"Менда техника йўқ, касал чақирган пайт тезроқ етиб боришим керак. Шу сабабли эшакдан фойдаланаман. 2-3 км узоқдаги жойлар бор. Бир марта уйга кеч келганимда ойижонимдан (қайнонаси — таҳрир) калтак еганман", - дейди 30 йиллик тажрибага эга ҳамшира.
Холбека Бобоқулова ишлайдиган "Даштқизилчорва" қишлоғи Туман марказидан 30 км узоқликда жойлашган бўлиб, тоғли ҳудуд бўлгани учун у ерда автомашинада ҳаракат қилиш қийин.
"2016 йилда эшакдан йиқилиб, ўпкам тешилган. Шифохонада 30 кун ётиб келганман. Аллоҳнинг қудрати, элимнинг олқиши билан омон қолганман дейманда, ўзимча", - дейди у.
Таъкидланишича, масъуллар томонидан бир неча йил аввал бу қишлоққа маҳаллий тиббиёт контейнери ҳам ажратилган. Ҳозирда Холбека Бобоқулова мазкур контейнердан фойдаланади.
299views1replies
0

Комментарии