Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон февраль ойида хориждан яна битта самолёт сотиб олди

Мамлакат 2023 йилнинг биринчи ойида 5 та давлатдан 13 та самолёт импорт қилганди.

165views0replies
0

Иллюстрация / UzNews.uz

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг февраль ойида хориждан қиймати 86,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 дона самолёт импорт қилди.
2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга самолёт импорт қилган давлатлар:
— Германия – 6 та (421,7 млн);
— Литва – 4 та (66,7 млн);
— Швейцария – 1 та (86,5 млн);
— Франция – 1 та (64,3 млн);
— Сингапур – 1 та (61,6 млн);
— Буюк Британия – 1 та (18,8 млн АҚШ доллари).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 633,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолёт импорт қилганди.
165views0replies
0

Комментарии