Поиск
RUUZ

Реклама

Нега RTL Alliance'нинг логистика ечимлари рақобатчилардан ўзиб кетишга ёрдам беради?

RTL Alliance халқаро логистика компаниялари гуруҳи Хитой, Ҳиндистон ва жануби-шарқий Осиё давлатларидан юкларни тез етказиб бериш имконини тақдим этадиган самарали транспорт ечимларини таклиф қилмоқда. Маҳаллий импортчилар учун етказиб бериш тезлиги рақобатчилар олдида сезиларли афзалликка айланиши мумкин.

156views0replies
0

Ўзбекистондаги кўплаб компаниялар Хитойдан юкларни қисқа муддат ичида  – 25 кундан бошланадиган муддатда  ва транспортировкада маблағни 30 фоизгача тежаб қолиш имконини тақдим этадиган янги RTL Alliance логистика сервисларидан фойдаланмоқда.
Бунинг учун компания мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бир неча альтернатив маршрутлардан фойдаланилади. Бу хавфларни камайтиради ва тирбандликларга оператив тарзда эътибор қаратишга имкон беради, бу эса етказиб бериш жараёнини максимал даражада тез ва ишончли қилади.
Бундан ташқари, RTL Alliance рақамли логистика платформаси сайтда юкларни етказиб беришни онлайн тарзда туну кун банд қила олиш имконини беради ва бу ҳисоблаш ҳамда буюртма босқичидаёқ етказиб бериш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиради.
RTL Alliance'нинг Ўзбекистондаги офиси пойтахт марказида жойлашган бўлиб, альтернатив логистика ечимларига бўлган талабнинг ўсишини қайд этишни давом этмоқда. Юк етказиб беришга буюртмалар rtlalliance.uz сайти орқали амалга оширилади.
«Биз охирги бир неча йилларда иқтисодиётнинг интенсив ўсиши кузатилаётган Ўзбекистондаги мижозларимизга яқинроқ бўлишни хоҳлаймиз. Айнан шунинг учун бир йил аввал RTL Alliance Тошкентда ўз ваколатхонасини очишга қарор қилган эди. Биз мижозларимиз билан битта тильда гаплашишни, уларнинг талабини эшитишни ва улар учун ўзгача логистика маҳсулотларини яратишни истаймиз. Бизнинг мақсадимиз – юқори сервис даражаси, самарали маршрутлар ва илғор логистика ечимларини таклиф қилишдир», – дейди RTL Alliance'нинг минтақавий директори Никита Шрубок.
RTL Alliance
RTL Alliance – мультимодал ва темир йўл логистикаси соҳасининг бозоридаги етакчилар қаторига кирадиган халқаро логистика компаниялари гуруҳи. Бу BAIF ассоциациясининг маълумотлари бўйича йилнинг энг яхши мультимодал экспедитори статусини тасдиқлайди.
RTL Alliance компанияси FIATA экспедиторлик ассоциациялари халқаро федерацияси ва Ўзбекистон бизнес-логистикасини ривожлантириш ассоциациясининг аъзоси ҳисобланади.
RTL Alliance – BIK Ratings агентлигидан AA reputation ишбилармонлик репутацияси рейтинги ва BBB кредит рейтингини олган логистика компаниясидир. Компания LogTech соҳасида ҳам фаол ишлаб чиқишни амалга оширмоқда.
Ўзбекистондаги RTL Alliance офисининг манзили: Тошкент шаҳри, Афросиёб кўчаси, 8А, 613-офис (DMAAR бизнес маркази).
Телефон: +998935554114, +998712058189
Сайт: rtlalliance.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
156views0replies
0

Комментарии