Поиск
RUUZ

Общество

2023 йилги расмий Рамазон тақвими эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент ва бошқа шаҳарлар аҳолиси учун Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтларини эълон қилди.

1849views0replies
0

UzNews.uz

23 март кунидан бошлаб Муборак Рамазон ойи кириб келади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент ва бошқа шаҳарлар аҳолиси учун Рамазон тақвимини эълон қилди.
Рамазон ойидаги саҳарлик / ифторлик вақтининг ҳудудлар бўйича фарқлари (дақиқа ҳисобида):
Тошкентдан олдин: Ангрен – 3/3, Андижон – 11/12, Наманган – 9/9, Фарғона – 8/10, Қўқон – 5/7, Қува – 9/12.
Тошкентдан кейин: Бекобод – 2/(0), Бухоро – 22/19, Гулистон – 4/2, Жиззах – 8/6, Зомин – 6/3, Навоий – 18/16, Нукус – 37/39, Самарқанд – 12/9, Термиз – 14/7, Қарши – 18/13, Шаҳрисабз – 14/9, Урганч – 37/34.
Оғиз ёпиш дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Холис Аллоҳ учун Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
1849views0replies
0

Комментарии