Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 120 та масжид яқинида автомобиллар ҳаракати чекланади - рўйхат

Намоз вақтида автомобиллар ҳаракати чекланади.

389views0replies
0

muxlis.uz

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати Тошкентда “Таровеҳ” намози ўқиладиган масжидларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳаракат чекланадиган кўчалар тўғрисида маълумот берди.
Пойтахтда жами 120 та масжидда “Таровеҳ” намозлари ўқилиши кўзда тутилган бўлиб, қуйидаги масжидлар жойлашган кўчаларда ҳаракат чекланади:
Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
— Тепа масжиди - Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасигача;
Бектемир тумани бўйича:
— Алибек масжиди - М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар;
Яшнобод тумани бўйича:
— Ислом ота масжиди - Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар;
— Али ибн Абу Толиб масжиди - Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасигача;
Миробод тумани бўйича:
— Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди - Янги-Қуйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар;
— Қуйлиқ ота масжиди - ТХАЙ-Қуйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасигача;
Сергели тумани бўйича:
— Маъруф ота масжиди - Чоштепа кўчасидан Чош тепа 1-тор кўчасигача (Темир панжара - 20);
— Нўғайқўрғон масжиди - Янги Сергели–Нуғайқўрғон КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача;
Яккасарой тумани:
— Усмон бин Маъзум масжиди - КХАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ-Қушбеги чорраҳасигача;
— Яккасарой масжиди - Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғу-бўстон чорраҳасигача;
— Ракат масжиди - Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасигача;
Янгиҳаёт тумани:
— Ниёзмат ота масжиди - ТХАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш йўли ёпилади;
Шайхонтоҳур тумани бўйича:
— Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди - Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасигача;
— Комолон масжиди - Бунёдкор-Комолон чорраҳасидан Камолон-Устазода 2-тор чорраҳасига қадар;
Олмазор тумани бўйича:
— Хаст Имом масжиди - Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-А.Қодирий чорраҳасигача;
— Исломобод масжиди - КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача;
— Дўстжонбой (Сулола) масжиди - Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасигача;
Юнусобод тумани бўйича:
— Мирза Юсуф масжиди - Боғишамол кўчасидан Шивили кўчасигача;
Учтепа тумани бўйича:
— Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди - Катта Қаъни айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача;
— Хазрати Али масжиди - Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-Замахшари 1-тор кўчасигача;
Чилонзор тумани бўйича:
— Новза масжиди - Бунёдкор-Муқимий кўприк остидан Олий Мажлис қаршисигача;
— Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф масжиди - Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача;
— Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди - Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача.
389views0replies
0

Комментарии