Поиск
RUUZ

Общество

Silk Avia миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкентга келиб қўнди — фото

Ўзбекистонда ички рейсларни амалга ошириш учун рўйхатдан ўтган авиакомпаниянинг биринчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

320views0replies
0

Транспорт вазирлиги

Бугун, 21 март куни маҳаллий вақт билан соат 08:30 да Silk Avia минтақавий миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Анъанага кўра, ҳаво кемаси тантанали равишда сув аркаси, экипаж аъзолари карнай-сурнай садолари остида гулар билан кутиб олинди.
Маълумот учун, йўловчи сиғими 70 кишилик ATR 72-600 самолёти дунёдаги энг машҳур қисқа масофага учувчи самолётлардан бири ҳисобланади. Airbus A320'га нисбатан тўрт баравар кам ёқилғи сарфлайдиган хавфсиз ва тежамкор, арзон самолёт йўловчиларга ҳамёнбоп нархда ишончлилик ва қулайликни тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airports Миллий авиакомпанияси Транспорт вазирлиги ташаббуси билан Silk Avia минтақавий шуъба авиакомпаниясини ташкил этганди. Авиакомпания Ўзбекистонда ички рейсларда Uzbekistan Airways билан ҳамкорликда ишлайди.
320views0replies
0

Комментарии