Поиск
RUUZ

Общество

Жиззахда кепка ва жилет кийиб, видео олган вайнерларни қамаган суд қарори ноқонуний бўлиб чиқди

Суд вайнер кийган кепка ва жилетни ИИО ходимининг хизмат формаси дея атаб, вайнерларга қамоқ жазоси тайинлаганди.

430views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Жиззахда икки нафар вайнер ЙПХ ходимлари ҳақида видео олиб, видеода вайнерлардан бири кепка ва жилет кийиб рол ижро этганди. Шундан сўнг, Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди кепка ва жилет ИИО ходимининг хизмат формаси эканини билдириб, вайнерларга 10-15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаганди.
Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат қайта ўрганиб чиқилганда, суд қарори ноқонуний тайинлангани аниқланган. Шу сабабли, Ғаллаорол тумани прокуратураси томонидан қарорни бекор қилиш юзасидан апелляция тартибида протест келтирилди.
"Протестга асосан маъмурий иш Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, вайнерларнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас деб топилиб, улар суд залидан қамоқдан чиқарилган ҳолда бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди", - дейилади хабарда.
430views0replies
0

Комментарии