Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда эр рашк сабаб аввал хотинини кейин эса ўзини пичоқлади

2 нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси воқеа жойида вафот этди.

422views0replies
0

Видеодан кадр

Жиззах вилояти Арнасой туманида эр рашк сабаб хотинини пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 17 март куни Арнасой тумани “Олтин водий” маҳалласида содир бўлган. Шу маҳаллада яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро билан 28 ёшли турмуш ўртоғи ўртасида рашк сабаб жанжал келиб чиққан. Оқибатда, эр ошхона пичоғи билан дастлаб аёлига, кейин эса ўзига жароҳат етказган.
Ҳодиса натижасида 2 нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси воқеа жойида вафот этган. Эркак эса туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
422views0replies
0

Комментарии