• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 19 марта 2023

"Халқ қатори бераверинг": Қашқадарёда туғруқхона акушер-гинекологи тамагирлик қилгани аниқланди — видео

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

350
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори таъмагирлик қилгани акс этган видео тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, вазирлик мазкур ҳолатни зудлик билан ўз назоратига олиб, зарур чора-тадбирларни белгилаган. Хусусан, туғруқ бўлими акушер-гинекологи Х.Г. ва доя Н.Н. ишдан бўшатилиб, тўпланган дастлабки ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилди.

Айни пайтда вазирлик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

350
0