Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода қизнинг беҳаё видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, 15 млн сўм пул талаб қилганлар ушланди

18 ёшли йигитлар олдиндан тил бириктириб, "шантаж" йўли билан пул ишламоқчи бўлган.

13views0replies
0

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 18 ёшли икки йигит шахснинг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, пул талаб қилганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний ва А.Сомий кўчасида яшовчи 2005 йилда туғилган Х.А. ва А.И.лар бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктиради.
Улар Жондор туманида яшовчи бир қизнинг беҳаё видеоларини тарқатиш ва шарманда қилиш билан қўрқитиб, жорий йилнинг 6 февраль кунидан бошлаб бир неча маротаба ундан пул талаб қилиб олганлар. Охирги маротаба талаб қилинган 15 млн сўмдан 9,9 млн сўм миқдоридаги пулларни олган бўлсалар ҳам шу билан ҳам кифояланмасдан яна 4,1 млн сўм миқдоридаги пулларни беришга мажбур қилиш даражасига келтириб қўйганлар.
Қизнинг Бухоро вилояти ИИБга қилган мурожаати асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу икки шахс Бухоро шаҳар Педагогика институти олдида талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
13views0replies
0

Комментарии