Поиск
RUUZ

Общество

Байрам кунлари ҳам ишлайдиган валюта айирбошлаш шохобчалари эълон қилинди — рўйхат

Марказий банк 18-22 март кунлари фаолият кўрсатадиган тижорат банкларининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари рўйхатини маълум қилди.

374views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистонда аҳолига валюта операцияларини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 18-22 март кунлари ҳам тижорат банкларининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди. Қуйида мазкур банклар рўйхати келтирилган:
— Ipak yoʻli bank;
— Trustbank;
— Sanoat qurilish bank;
— Xalq banki;
— Hamkorbank;
— Turonbank;
— Mikrokreditbank;
— Asia Alliance Bank;
— Agrobank;
— Qishloq qurilish bank;
— Asakabank;
— Milliy bank;
— InfinBank;
— Ipoteka bank;
— Aloqa bank;
— Orient Finans Bank;
— Kapitalbank.
Шу билан бирга, куннинг исталган вақтида чет эл валютасини айирбошлаш имконини берадиган “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ўрнатилган.
Бундан ташқари, жисмоний шахслар банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали банк карталаридан фойдаланиб, масофадан валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятидан ҳам фойдаланиши мумкин.
374views0replies
0

Комментарии