Поиск
RUUZ

Реклама

Coca-Cola #PET2NatureUz экочелленжини эълон қилди

Пойтахтнинг олий ўқув юртлари талабалари SANFA қайта ишловчи компанияси учун пластик бутилкаларни йиғишади ва кейинчалик улар геомембранага айланади. Лойиҳанинг якуний натижаси Устюрт платосида яшовчи Қизил китобга киритилган ҳайвонлар учун муҳофаза этиладиган ҳудудларда ичимлик сувидан фойдаланиш учун экотизимнинг яратилиши бўлади.

163views0replies
0

Наврўз айёми арафасида Ўзбекистондаги Coca-Cola компанияси янги экологик ташаббус билан чиқди. 16 мартдан Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари ўртасида #PET2NatureUz экологик челленжи бошланди, бу Coca-Cola жамғармасининг Go Wasteless лойиҳаси доирасида амалга оширилади.
Экологик челленжнинг барча вазифалари Ёшлар ишлари агентлиги ва «Экомактаб» ННТ билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Натижада, Қорақалпоғистоннинг муҳофаза этиладиган ҳудудларидан бирида кичик ҳовуз ташкил этилади. У ер, айниқса, йилнинг энг иссиқ даврида зарур ичимлик сувига муҳтож ёввойи ҳайвонлар учун қутқарувчи воҳага айланади.
Сув омбори атрофига Оролбўйи шароитига мос ўсимликлар экилади. Бу тадбирларнинг барчаси кейинчалик Оролбўйи экологик офат зонасида табиий муҳитнинг кичик майдонини яхшилайди ва «яшил» технологиялар, сувни қайта ишлаш ва табиатга қайтаришнинг кенг имкониятларини намойиш этади. Мини-ҳовуз бардошли ва хавфсиз хомашёдан тайёрланади, унинг асоси сифатида пластик бутилкалар йиғилади.
Охирги икки йил мобайнида экологик кун тартиби трендда бўлиб, ёшлар бу ҳаракатни фаол қўллаб-қувватлашмоқда. Экологик муаммонинг бир қисми сифатида университет талабалари PET тўпламида иштирок этишга таклиф қилинади. Кейинги босқичда барча йиғилган пластик Ўзбекистондаги етакчи қайта ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган SANFA компаниясига топширилади. Шаҳар кўчаларида чиқиндига айланиб кетиши мумкин бўлган йиғилган хомашёдан SANFA компаниясининг мутахассислари зарур сифатларга – юқори ва паст ҳароратларга чидамлилик, сув ва тупроққа бетарафликка эга бўлган махсус геомембрана материалини ишлаб чиқаришади. Айнан шу ноёб материал Қорақалпоғистондаги Устюрт платосидаги қўриқхонада сунъий сув ҳавзаларини яратишга асос бўлиб, ҳайвонлар учун суғориш жойи вазифасини бажаради. Ушбу инфратузилма кичик ҳовуз атрофида ўсимликларни томчилатиб суғориш тизими учун ҳам қўлланилади.
#PET2NatureUz челленжини жорий қилиш ва ўтказиш кунлари рамзий маънода Наврўз байрами арафасида бошланади ва 18 март – Жаҳон қайта ишлаш куни ва 22 март – Бутунжаҳон сув кунига бағишланган. Ушбу экологик ташаббус мамлакатдаги биологик хилма-хилликни сақлаш масаласини ҳал қилишга ҳисса қўшади, шунингдек, айланма иқтисодиётнинг афзалликларини намойиш этади ва Ўзбекистон аҳолисини чиқиндиларни саралашга илҳомлантиради.
Classified  Confidential
Танловда Ўзбекистоннинг етакчи университетлари иштирок этиши кутилмоқда, натижалар 26 май куни эълон қилинади. Энг яхши натижага эришган университет Coca-Cola ва Ёшлар масалалари агентлигининг сертификати ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Глобал ва маҳаллий миқёсда атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш Coca-Cola учун асосий стратегик йўналишлардан биридир. Компания Coca-Cola фаолият юритаётган ҳар бир мамлакатда узоқ муддатда жамият ва атроф-муҳитга барқарор ҳисса қўшадиган тарзда бизнес юритишга содиқдир.
«Карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш, сувни табиатга қайтариш ва чиқиндиларни камайтириш – атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишлари ва бу соҳаларнинг ҳар бирида биз доимий равишда барқарор стратегия устида ишламоқдамиз. Ўзбекистонда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасига оқилона суғориш усулларини жорий этиш бўйича лойиҳалар фаол амалга оширилмоқда», – деди Coca-Cola нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг раҳбари Мурат Серкан Дилек.
Реклама ҳуқуқи асосида
163views0replies
0

Комментарии