• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 марта 2023

Mittivine жамоаси яна ижодга қайтди — видео

Фарҳод Манноповнинг ўлимидан сўнг жамоа илк бор видео ишлаб, обуначиларига тақдим қилди.

741
0
Видеодан кадр

Mittivine жамоаси ўзининг Instagram'даги саҳифасига фаолиятини қайта тиклагани ҳақида видео жойлади. Видеода жамоанинг марҳум аъзоси Фарҳод Манноповнинг онаси ҳам кўриниш берган. У ўғлининг жамоадошларига дуо бериб, уларни янада кучлироқ ишлашга ундаган.

"Ўғлим битта деб юрардим, мана шунча ўғлим бор экан. Мен ҳамиша сизлар учун дуодаман. Ишингларни умуман тўхтатманглар. Фарҳод бор вақтдан ҳам яхшироқ ишлайсизлар деб умид қиламан. Бундан ҳам каттароқ муваффақиятлар кутаман", - дейди марҳумнинг онаси.

Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Mittivine жамоаси етакчиси Фарҳод Маннопов вафот этганди. Шундан сўнг, жамоа ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганди. Ижтимоий тармоқларда блогерлар бутунлай вайн соҳасидан кетгани хақида ҳам хабарлар тарқалди. 

741
0