Поиск
RUUZ

Общество

"Бу йилги овоз бериш ставкаси 2 та 0,5 ёки 1,5 литрли салқин ичимликларга ошади" — молия вазирлиги вакили

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети департаменти директори Шерзод Муҳаммедов “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг бу йилги овоз йиғиш жараёни ҳақида гапирди.

259views0replies
0

UzNews.uz

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида АОКАда “Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг амалга оширилиши, навбатдаги мавсум таҳлили юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуман давомида журналистларнинг ташаббусли бюджет лойиҳасига доир саволларига мутасаддилар томонидан жавоб берилди.
Ўтган йилги овоз йиғиш жараёнида фуқаролар берган овозлари эвазига салқин ичимликлар билан рағбатлантирилган эди. Яъни аҳолиниг аксарият қисми 0,5 литрдаги Cola ва Pepsi'лар эвазига овоз беришган. Ушбу ҳолатга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети департаменти директори Шерзод Муҳаммедов изоҳ берди.
"Дарҳақиқат, ўтган йилги мавсум жуда ҳам қизғин ва баҳс мунозараларга сабаб бўлди. Айнан бу бўйича овозларни бекор қилиш ва уларни ҳисобламасликка оид бизга ҳам кўп таклифлар тушди.
Фуқароларимиз томонидан ўзлари хоҳлаган таклифга овоз бериш имкониятлари мавжуд. Лекин фуқароларимиз битта сим-карта мобил алоқа воситалари орқали бир маротаба овоз беришлари мумкин.
Лекин ўтган йили кўпчилик буни тушуниб, тушунмасдан кимдир масалан 0,5 Cola ёки Pepsi'га яъни салқин ичимликлар эвазига ўз овозларини беришди. Натижада улар ўзларининг ҳудуди, маҳаллаларидаги таклифларга овоз бера олмади. Кимнингдир муаммоси ҳал бўлиши учун ўзлари ёрдам бердилар. Ўша овоз берган фуқароларнинг ўзлари яшайдиган ҳудудларида муаммолари йўқ, деб ўйламайман. Чунки барча маҳаллаларда муаммо бор.
Қолаверса, 2021 йилда билдирилган ва ғолиб бўлган таклифлар энди амалга оширилди. 2022 йил 1-мавсумда билдирилган таклифлар 98%га молиялаштирилди. Фуқаролар шу каби ишларни кўргандан кейин эндиликда уларда бир тушунча шаклланмоқда. Яъни мен уларнинг муаммосига овоз берсам, ўзимдаги муаммо қолиб кетяпти, деган фикр пайдо бўлди. 2022 йилда 69-70 минглаб таклиф киритилган. Биз ушбу таклифларни саралаш жараёнида бир хил мазмундаги мурожаатларни бекор қилганмиз.
Шунингдек, агар ўтган йили фуқаролар 0,5 литр ҳажмдаги салқин ичимликларга овоз беришган бўлса, мен ишонч биламан айтаман, бу мавсумда 2 та 0,5 ёки 1,5 литр ставкага ошади. Лекин фуқароларимиз шундай бўлсада, ўйлаб овоз беришади деган умиддамиз",- дейди Шерзод Муҳаммедов.
259views0replies
0

Комментарии