Поиск
RUUZ

Общество

Uzbekistan Airways Намангандан Россиянинг учта шаҳарига парвозлар сонини оширмоқда — нархлар

Авиакомпания Намангандан Оренбург, Екатеринбург ва Нижневартовскка мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлайди.

153views0replies
0

UzNews.uz

Uzbekistan Airways 27 мартдан бошлаб Наманган – Оренбург – Наманган йўналиши бўйича парвозларни тиклаяпти. Парвозлар ҳафтанинг душанба кунлари амалга оширилади, дея хабар бермоқда авиакомпания Матбуот хизмати.
Шунингдек, 2023 йилнинг 31 мартидан бошлаб Намангандан Екатеринбургга парвозлар сони оширилади. Наманган – Екатеринбург – Наманган йўналиши бўйича мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳафтасига икки марта: душанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Авиақатновлар нархлари қуйидагича:
— Наманган – Оренбург: 1 718 823 сўмдан;
— Наманган – Оренбург – Наманган: 2 361 768 сўмдан;
— Наманган – Екатеринбург: 2 271 935 сўмдан;
— Наманган – Екатеринбург – Наманган: 3 180 807 сўмдан бошланади.
Қайд этилишича, 31 мартдан бошлаб ҳар ҳафта жума кунлари Наманган – Нижневартовск – Наманган йўналиши бўйича ҳам мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлайди.
Наманган – Нижневартовск йўналиши бўйича авиачипталар нархи 1 962 078 сўмдан, Наманган – Нижневартовск – Наманган эса 2 701 568 сўмдан бошланади.
Нархлар 2023 йил 17 март ҳолатига кўра амал қилади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти, шунингдек, UzAirways мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
153views0replies
0

Комментарии