Поиск
RUUZ

Реклама

PDP University бепул ўқиш учун Unicorn 2.0 таълим грантини эълон қилади

PDP University томонидан иқтидорли ёшлар учун бепул ўқиш имкониятини тақдим этадиган 9,9 млрд сўмлик Unicorn 2.0 таълим гранти эълон қилинди.

753views0replies
0

PDP University IT соҳасига қизиқувчи иқтидорли ёшлар учун Unicorn 2.0 грантини эълон қилади. Грант қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
- PDP University 1-босқич тўлов шартномасини 100 фоизгача қоплаш;
- ётоқхона харажатларини қоплаш;
- грант асосида таълим олаётган талабаларнинг 3 маҳалгача овқатланишини таъминлаш.
Лойиҳанинг мақсади – иқтидорли ёшларга ўзини намоён этиш учун кенг имкониятлар бериш, уларни бепул ўқитиш ва актуал бўлган IT соҳасини пухта ўргатишдир. Шунингдек, уларнинг моддий ва ижтимоий шароитларини яхшилашга, маҳаллий ва хорижий ТОП компанияларда фаолият юритадиган халқаро даражадаги мутахассис бўлишларига, катта StartUp лойиҳаларни бошлаш, уларни бошқаришга қодир ва муҳим қарорлар қабул қила оладиган шахс сифатида шаклланишларига кўмак бериш ҳисобланади.
Unicorn 2.0 | Social lift лойиҳаси учун мамлакатда бўлган етакчи 11 та компания ҳомийлик қилмоқда ва улар томонидан умумий қиймати 9,9 млрд сўмлик таълим грант ажратилди.
Грант учун ҳомийлик қилаётган компаниялар: MEGAMOTORS, Mervan, Union Paper and Board, SIFCO International, ALEXOR, KEDA SureMaker, MEGAVAN, QURILISH TREST, ALFARUQ, BALLOON BY MEGAVAN ва DECLAS.
Грантни қандай қилиб қўлга киритиш мумкин?
Номзодлар Unicorn 2.0 грантини ютиб олишлари учун қуйидаги босқичлардан ўтишлари лозим:
1. Ҳужжат (ариза) топшириш жараёни. Бундан иштирокчи махсус сайтда ўзи ҳақидаги тўлиқ маълумотларни киритиб, берилган формаларни тўлдириши керак бўлади.
2. Номзод билан интервью. Бунда сайтга ўз маълумотларини киритган талабгорлар билан Zoom платформаси орқали якка тартибга онлайн суҳбат ўтказилади.
3. Махсус ўқув дастури ва имтиҳон. Ушбу босқичда суҳбатдан ўтган номзодлар 2 ойлик Foundation (дастурлаш бўйича фундаментал билимлар) курсини онлайн ўқишлари ва курс сўнгида имтиҳондан ўтишлари керак бўлади.
Номзодлар ҳар бир қабул фазасида 96 кишидан саралаб олиниб, PDP Academy Foundation курсида таҳсил олишни бошлайдилар. Курсни муваффақиятли якунлаган 140 нафар иштирокчилар юқорида кўрсатилган грант ва имкониятлар соҳибига айланадилар.
«Ҳаётингиз давомида неча бор ажойиб имкониятни қўлдан бой берганингиз, неча бор қулай фурсатни ўтказиб юборганингизнинг аҳамияти йўқ. Муҳими – навбатдагисини қўлдан бой берманг».
Unicorn – миллиард долларлик компаниялар сари илк қадам.
Сайт: university.pdp.uz
Телефон: +99878 7777747
Telegram: t.me/pdpuniversity
Instagram: @pdp.university
Youtube: PDPUniversity
Реклама ҳуқуқи асосида
753views0replies
0

Комментарии