Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳаво кутмоқда

Синоптиклар дам олиш кунлари республикада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

72views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, шанба куни республиканинг жануби-ғарбий ҳудудларига Туркманистон орқали Каспий денгизидан келаётган циклон билан боғлиқ бўлган булутли массивлар кириб келиши бошланади. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши сақланиб туради. Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Якшанба ва душанба кунлари республика ҳудуди бўйлаб нам циклон ўтиши билан беқарор об-ҳаво кузатилади. Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 20 март куни Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғирсиз ҳаво сақланиб қолади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кучли бўлади.
Бу кунларда ҳаво ҳарорати бироз пасайиб, +17…+20 даража илиқ бўлади. 17—19 март кунлари республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги соатига 15—20 м/с гача кучайиши мумкин.
Наврўз байрами нишонланадиган 21 март куни Ўзбекистон аҳолисини булутли, қуруқ ҳаво қувонтиради. Ҳаво ҳарорати яна +22…+25 даражагача кўтарилади.
17—21 март кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан ортиқ баландликда қор кўчиши хавфи мавжуд.
Жума ва шанба кунлари пойтахтда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси +8...+10, кундузи +21...+23 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни кечқурун ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамол тезлиги соатига 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +8...+10, кундузи +20...+22 даража илиқ бўлади.
Душанба куни ҳаво ёмғирли бўлиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+10, кундузи +17...+19 даража илиқ бўлади.
72views0replies
0

Комментарии