Поиск
RUUZ

Общество

Нукусдаги тартибсизликлар бўйича яна 39 нафар судланувчига суд ҳукми эълон қилинди

2022 йилнинг ёз ойларида Нукусда содир бўлган тартибсизликларда айбли деб топилган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш тугади.

326views0replies
0

Олий суд

Бугун, 17 март куни, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Унга кўра, Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан Ислам Полатов 5 йил, Шарапат Аширбеков 8 йил, Даўранбек Раманов 9 йил, Омирбек Курбанов 10 йил 6 ой, Оралбай Досназаров 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланди.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 244-моддаси билан Камал Ешжанов ва Исламбек Аитмуратовга 6 йилдан, Даулеткелди Надирбаев, Адилбек Сариев, Раҳимжан Жумабаев, Айдос Есемуратов, Куанишбай Бегалиев ва Манас Раҳмановга 7 йилдан, Нусрет Бауетдиновга 7 йил 6 ой, Замирбек Таджимуратовга нисбатан 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилди.
Бундан ташқари, Алпамис Жумабеков 6 йил, Асилбек Омирзаков 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Р. Досимбетов, А. Алланазаров, Н. Дуйсенбаев, Н. Байлепесов, А. Жумабеков, К. Бекполатов, Р. Баимбетов, Қ. Бахиев, И. Сапаров, Н. Хабипов ва З. Пиржановнинг айбидан дастлабки тергов органи томонидан қўйилган Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “а” банди (ушбу ҳаракатлар Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан қамраб олинганлиги сабабли) ҳамда П. Есенгелдиевнинг айбидан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди (қўйилган айблов ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли) чиқарилди.
Абдумалик Хўжаназаров ва Есимқан Қанаатов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 5 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилганларга нисбатан тайинланган жазо муддатларини улар қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланиб, 1 нафар судланувчи жазони қаттиқ тартибли колонияда, 27 нафар судланувчи жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Озодликни чеклаш жазосига ҳукм этилганларнинг дастлабки қамоқда ўтирган кунлари Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) га асосан тайинланган жазодан чегирилиши белгиланди ва улар суд залида қамоқдан озод қилинди.
326views0replies
0

Комментарии