• 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 марта 2023

Қашқадарёда деярли 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўштни олиб кетаётган шахс ушланди

Сифатсиз гўштни автомашинасида олиб кетаётган шахсга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо қўлланилди.

737
0
Қашқадарё вилояти ИИБ

Жорий йилнинг 15 март куни соат 21:10 атрофида «Қарши – Самарқанд» йўналишида ҳаракатланиб келган Cobalt автомашинаси Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган «Мингчинор» мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилди. Автомобиль салон ва юкхонаси кўздан кечирилганда келиб чиқиши номаълум ҳайвонга тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз 900 кг гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
«Аниқланган гўшт вилоят «Озиқ - овқат маҳсулотлари хавфсизлиги» лабораторияси ходимлари томонидан текширувдан ўтказилганда, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди», — дейилади хабарда.
Лаборатория хулосасига кўра сифатсиз гўшт маҳсулоти тегишли тартибда йўқ қилинди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома тузилиб, тегишли жазо қўлланилди.

737
0