Поиск
RUUZ

Реклама

Чилонзор туманида янги Wendyʼs ресторанининг очилиши бўлиб ўтади

18 март куни Integro савдо марказида Wendyʼs Chilanzar ресторанининг тантанали очилиши бўлиб ўтади. Меҳмонларни Шоҳрух рэпер, DJ Bella ва DJ Miwka иштирокида шоу-дастур кутмоқда. Кичкинтойларни иллюзионист Дмитрий Поляков, аниматорлар ва аквагримерлар хурсанд қилади. Ҳар бир меҳмон коллекцион совғалар ютиб олиши ва очилиш шарафига бўлган акциядан фойдаланиши мумкин.

134views0replies
0

18 март куни соат 16:00 да Integro савдо марказида Американинг тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғининг Ўзбекистондаги учинчи филиали – Wendyʼs Chilanzar ресторанининг очилиши бўлиб ўтади. Рестораннинг очилиши турли ёшдагилар учун қизиқарли ўтиши кутилмоқда.
Wendyʼs қизиқарли шоу-дастур тайёрлаб қўйган: Шоҳрух рэпер, DJ Bella ва DJ Miwka бутун тадбир давомида меҳмонларни хурсанд қилишади. «Ника Спорт» рақс гуруҳи ажойиб хореографик чиқиш қилади. Кўзбойлоқчи-иллюзионист Дмитрий Поляков меҳмонларни ўзининг чиқиши билай ҳайрон қолдиради, болалар ўйин-кулгиси эса аниматорлар ва аквагримерлар кузатувида бўлади.
Рестораннинг очилиши совғасиз ҳам ўтмайди – исталган бургер харид қилинганида совғага 0.4L Coca-Cola берилади. Акция 18 мартдан 22 мартга қадар барча Wendy's филиалларида амал қилади.
Ҳар бир ташриф буюрувчи Wendyʼs коллекцион мерчи ва маҳсулотлар учун совға ваучерларини ютиб олишлари мумкин бўлади.
18 март куни Wendyʼs Chilanzar ресторанининг тантанали очилишини ўтказиб юборманг. Асосий шоу-дастур 16:00 да бошланади.
Кириш бепул.
Манзил: Integro савдо маркази, «Чилонзор» метро бекати.
Телефон: +998 95 9790111
Instagram: @wendys_uzbekistan
Wendyʼs компанияси 1969 йилда Дэйв Томас томонидан АҚШнинг Огаё штатида Колумбусда ташкил этилган. Wendyʼs ҳозирда бутун дунё бўйлаб 7000 дан ортиқ ресторанларни бошқаради. Ўзбекистондаги биринчи Wendyʼs ресторани 2019 йилда очилган. Айни пайтда уларнинг учта ресторани «Ц-1», Samarkand Darvoza Mall ва Chilanzar Integro да жойлашган. 2030 йил охиригача компания яна 22 та ресторан очишни ва 700 дан ортиқ иш ўринларини яратишни режалаштирмоқда. Wendyʼs нинг Марказий Осиёдаги франчайзи ва оператори Kusto Group халқаро холдинги ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
134views0replies
0

Комментарии