Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижонда бир нечта йигитлар ўртасида муштлашув содир бўлаётгани акс этган видео тарқалганди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 7 март куни соат 12:10 ларда Пахтаобод туманидаги "Истироҳат боғи" ҳудудида шу туманда яшовчи 2002 йилда туғилган М.М. ва 1995 йилда туғилган Х.Н.лар келишмовчилик сабаб ўзаро жанжаллашиб қолишади.
Орадан бир кун ўтиб, 8 март куни соат 17:30 ларда М.М. фуқаро Х.Н.ни кўриб қолиб, ундан бир кун аввал нима сабабдан ҳақорат қилганини сўраган вақтида улар ўртасида муштлашув содир бўлган. Атрофда турган фуқаролар воқеа жойига келиб, уларни ажратишган.
Ушбу ҳолат юзасидан М.М. ва Х.Н.ларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси тартибида терговга қадар текширув ҳужжатлари расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Пахтаобод тумани судига юборилган.