Поиск
RUUZ

Общество

Россиялик фуқаро Ўзбекистонга тўппонча олиб ўтишга уринди

Қорақалпоғистон чегара божхона постида газли тўппонча ва унинг эҳтиёт қисмларини ноқонуний олиб ўтаётганлар ушланди.

97views0replies
0

t.me/krbajixana

Қорақалпоғистон божхона бошқармаси "Довут-ота" чегара божхона постида Россиядан Ўзбекистонга кириб келган Cadillas русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилган. Унда Россия фуқаросига тегишли бўлган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида тақдим қилинмаган 1 дона газли тўппонча, 9 дона тўппончанинг газ баллонлари, 1050 дона "Выстрел калибр 4,5 мм" номли дроблар ва 2 дона газли тўппонча учун кобураларни ўз эҳтиёжи учун олиб келаётганлиги аниқланган.
Қолаверса, "Довут-ота" чегара божхона пости орқали Россиядан Ford русумли автотранспорт воситасида Ўзбекистонда фаолият юритадиган МЧЖларнинг бирига олиб келинаётган халқаро курьерлик жўнатмалари божхона текширувидан ўтказилган. Натижада кузатув ҳужжатлари ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва тегишли рухсатномаларга эга бўлмаган оқ рангли полиэтилен қоп ичида аввал фойдаланилган 1 дона қора рангли "4,5 мм (VV Cal)” ёзувли пневматик тўппонча борлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчилик талабларига кўра, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва Ўзбекистон ҳудуди орқали транзитини амалга ошириш ИИОнинг тегишли рухсатномаларига кўра амалга оширилади.
Мазкур ҳолатни амалга оширган фуқароларга БҲМнинг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
97views0replies
0

Комментарии