• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 марта 2023

Dili. me номи билан танилган блогер Дилшод Ўразбоев ҳибсга олинди

Бош прокуратура блогернинг ҳибсга олиниши тўғрисида маълумот берди.

1903
0
peoplenews.uz

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар қилишича, 23 январь куни Dili.me номи билан танилган блогер Ў.Д. шериклари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзининг синглисининг турмуш ўртоғи П.А.ни уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича гумонланувчи бир неча маротаба чақиртирилишига қарамасдан терговга келишдан бўйин товлаб келган.

Шу сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида Ў.Д. 10 март куни ушланган ҳамда терговга жалб қилинган.

Ҳозирда Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1903
0