• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 16 марта 2023

Тошкент шаҳрининг собиқ бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла "Минор" масжидига имом-хатиб этиб тайинланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бир қатор тайинловларни эълон қилди.

1091
0
muslim.uz

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов Тошкент шаҳридаги "Минор" жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов ўз аризасига биноан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилганди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги қуйидаги марказий жоме масжидларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи билан янги имом-хатиблар тайинланди:

Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидов Олмазор тумани “Иброҳимбой Орифжонбой” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;

Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;

“Минор” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан ажралмаган ҳолда Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинландилар.

1091
0