• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 16 марта 2023

Конституциявий қонун референдумига муддатидан олдин овоз бериш санаси эълон қилинди

Овоз бериш куни (30 апрель) ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаганлар муддатидан олдин овоз беришда иштирок этишлари мумкин.

279
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда 2023 йил 19-26 апрель кунлари Конституциявий қонун референдумига муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади. Бу ҳақда бугун, 16 март куни Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида маълум қилинди.

Муддатидан олдин овоз бериш учун участка комиссияларига овоз бериш бюллетенлари 13 апрелгача етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 14 мартдаги қарорларига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум 2023 йил 30 апрель – якшанба куни ўтказилиши белгиланган.

279
0