Энергия ресурсларини исрофгарчиликка йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Бош прокуратура томонидан @EnergonazoratBot махсус Telegram-боти ишга туширилди, деб хабар берди бошқарма матбуот хизмати.
Ботга, хусусан, маҳаллаларингиздаги энергия ресурсларининг ноқонуний исроф қилинаётгани ҳақида маълумот юборишингиз мумкин.
"Агар сиз энергетика соҳасидаги қонунчилик бузилишига гувоҳ бўлган бўлсангиз, бу ҳақда Telegram ботга хабар юборинг ва жамоатчилик назоратида фаол иштирок этинг", — дейилади хабарда.