Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда 41 фоиз аҳоли чуқур ковлама кўринишидаги ҳожатхоналардан фойдаланади — тадқиқот

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Ўзбекистонда ҳожатхоналарнинг санитария қоидаларига жавоб бериши ҳақидаги таҳлилини эълон қилди.

247views0replies
0

ifmr.uz

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) ва БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) маълумотларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистондаги мактабларнинг 13 фоизида қўлни совун ва сув билан ювиш учун шароит бўлмаган. Мактабларнинг 83 фоизи тоза ичимлик суви, 78 фоизи эса санитария воситаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган.
PMTI ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 41 фоизи чуқур ковлама кўринишидаги ҳожатхоналардан фойдаланади, қишлоқларда бу кўрсаткич 50 фоиздан юқори. Уй хўжаликларининг фақат 16 фоизигина марказлашган оқова тизимга уланган, шаҳарда бу кўрсаткич 27 фоизни, қишлоқ жойларида 2 фоизни ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, дунё миқёсида 2,5 миллиард киши санитария талабига жавоб бермайдиган ҳожатхонадан фойдаланади. Қишлоқ жойларда санитария талабларига жавоб берувчи ҳожатхоналарни қуриш диарея билан касалланиш ҳолатларини 30-50 фоизга камайтиради.
247views0replies
0

Комментарии