• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 16 марта 2023

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Вилоят молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш, қишлоқ ва сув хўжалиги бош бошқармаларига бошлиқлар тайинланди.

491
0
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Орипов Анвар Хомитович Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маьлум қилди.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар, 2018 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига эса Исмоилов Фарходжон Вохобович тайинланди.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

491
0