• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 марта 2023

Бугун Тошкентнинг яна иккита туманида табиий газ вақтинчалик тўхтатилади

Газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги учун таъмирлаш ишлари олиб борилади.

440
0
UzNews.uz

"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкентнинг Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида жорий йилнинг 16 март куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси, "Новза" метро бекати ёнидаги, ўрта босимли ер ости д-89 ммли газ қувурида ва Чилонзор мавзесидаги "Metro market" биноси ёнидан ўтган, ўрта босимли ер ости д-57 ммли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган.

Ҳолатни бартараф қилиш ишлари "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФнинг "Чилонзортумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Чилонзор туманида:

— "Чилонзор" МФЙдаги жами 1 890 та уй хўжаликлари ҳамда кўп қаватли уйлардаги аҳоли хонадонларида;

— "Чарх комолон" МФЙдаги 894 та;

— "2- Чарх комолон" МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 240 та;

— "3- Чарх комолон" МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 460 та;

— "Катта Чилонзор 1" МФЙда (1-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 180 та;

— "Катта Чилонзор 2" МФЙда (2-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 284 та;

— "Катта Чилонзор 3" МФЙда (3-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 470 та;

— "Новза" МФЙда (4-24-мавзелар) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 880 та;

— "Бешчинор" МФЙда (5-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 320 та;

— "Дилобод", "Халқлар дўстлиги" МФЙларида (6-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 3 220 та;

— Чилонзор 5-мавзеда жойлашган 1-2-3-4-49-50 кўп қаватли уйлардаги жами 504 та аҳоли хонадонларида;

Қолаверса, Мирзо Улуғбек туманининг "Пастки юз" МФЙдаги 367 та уй хўжаликларида ҳам табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

440
0