Баҳор кириб келиши билан Наврўз байрами интиқиб кутилади. Ахир, Наврўз янгиланиш рамзи бўлиб, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, адолат ва бағрикенгликни, шунингдек, одамларнинг фаровонлиги учун ғамхўрликни акс эттиради.
FDG нафақат аҳоли ҳақида, балки атроф-муҳит ҳақида ҳам қайғуради. Компания LEED сертификатига эга. Бу эса қурилиш жараёнида дизайн ва қурилишнинг энг самарали ва экологик тоза усулларини қўллашни тасдиқлайди.

FDG жамоаси Ўзбекистон халқини янгиланиш байрами билан табриклайди ва қулай жойлашувга эга турар жой мажмуаларидан хонадон сотиб олиш учун ажойиб имкониятни тақдим этади. FDG компанияси томонидан лойиҳалаштирилган турар жой мажмуалари бир қатор афзалликларга эга:
- қўриқланадиган ҳудуд;
- машинасиз ҳовли;
- ерости автотураргоҳи;
- шахсий иситиш тизими;
- Parkent Plaza мажмуасида ақлли уй тизими;
- Manhattan мажмуасида ақлли уй+ақлли хонадон тизими;
- бошқарув компаниясининг хизматлари.
- машинасиз ҳовли;
- ерости автотураргоҳи;
- шахсий иситиш тизими;
- Parkent Plaza мажмуасида ақлли уй тизими;
- Manhattan мажмуасида ақлли уй+ақлли хонадон тизими;
- бошқарув компаниясининг хизматлари.

Manhattan турар жой мажмуаси Тошкентнинг нуфузли туманида Central Park (собиқ «Тельман» хиёбони) яқинида жойлашган. Ушбу мажмуа «Ҳамид Олимжон» метро бекати, Ecopark ва Олой бозорига яқин. Замонавий ва кўп вазифали мажмуа шаҳар ҳаётига янги нуқтаи назарни таклиф этади – у қулай яшаш, ишлаш ва дам олиш учун зарур бўлган барча имкониятларни ўз ичига олган. Лойиҳа Business тоифасига хос уйлар, тижорат бинолари, тижорат марказлари ва ижтимоий инфратузилма объектларини ўзида жамлаган.

Parkent Plaza турар жой мажмуаси Comfort Plus ва Business тоифасига хос уйларни тақдим этади. Мажмуа тўққиз блокдан иборат бўлиб, улардан тўрттаси аллақачон аҳолига топширилган, ва яна тўрттаси 2023 йилнинг биринчи ярмида ўз эгаларига топширилиши кутилмоқда. Parkent Plaza ўзининг қулай жойлашуви билан ажралиб туради: янги Махтумқули автомагистрали орқали марказга 7-10 дақиқада етиб бориш ҳамда тоғлар томонга тез чиқиб олиш мумкин. Паркент бозори, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманлари, ТТЗ ва Роҳат қулай масофада жойлашган бўлиб, энг яқин метро бекатигача бўлган масофа 1,5 километрни ташкил қилади. Parkent Plaza миноралари деразалари Чимён тоғ массиви қорли чўққиларининг ажойиб манзараларини тақдим этади.

FDG компаниясининг савдо офисларига ўзингизга қулай вақтда ташриф буюриб, батафсил маълумот ва ҳисоб-китобларни олишингиз мумкин. Савдо офислари душанбадан якшанбагача соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.
«FDG - орзуларингиз сари йўл очинг!»
Parkent Plaza савдо офисининг манзили: Паркент кўчаси, 180.
Мўлжал: Korzinka (Авиатор).
Мўлжал: Korzinka (Авиатор).
Manhattan савдо офисининг манзили: Асака ва Ганди кўчаларининг кесишмаси.
Мўлжал: Central Park боғи.
Мўлжал: Central Park боғи.
Реклама ҳуқуқи асосида