Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида бир йигит хотира бюсти устига чиқиб, видео ишлади — видео

Ўзбекистоннинг биринчи механизатор аёли Турсуной Охунованинг хотирасига ҳурматсизлик қилган талаба йигитларнинг бу иши судга оширилди.

236views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида бир йигит хотира бюсти устига чиқиб олгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИББ ҳолатга муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 2 март куни соат 19:00 ларда Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган Ўзбекистоннинг биринчи механизатор аёли Турсуной Охунованинг хотира бюсти устига чиқиб, у ерда қилган ҳаракатлари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол равишда бузган 18-19 ёшлар орасидаги 5 нафар йигитларнинг шахси аниқланиб, туман ИИБга олиб келинди.
ИИБ ходими томонидан ўтказилган профилактик суҳбат давомида уларга ушбу хатти-ҳаракатлари ҳуқуқбузарлик эканлиги, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик, қолаверса, ўз даврининг қаҳрамони, нафақат туман, балки Тошкент вилояти фахри бўлган бундай шахс хотирасига ҳурматсизлик қилиш ҳам нотўғри эканлиги тушунтирилди.
Эътиборлиси уларнинг икки нафари нуфузли олий таълим муассасаси талабаларидир. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун суд органига юборилмоқда.
236views0replies
0

Комментарии