Поиск
RUUZ

Общество

Навоийда 12 қаватли бинонинг деразалари деворга бириктирилмай, қулашга осон қилиб қурилди — видео

Ижтимоий тармоқда янги қурилаётган бинонинг деразаси хавф остида эканлиги акс этган видео тарқалди. Қурилиш вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

462views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, интернетда Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида "Zarafshan Golden Group" МЧЖ томонидан қурилаётган 12 қаватли турар-жой биносининг деразаси қулаётганлиги акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, видеода акс этган газоблок тўлдирувчи материалининг асосга маҳкамланиш тартиби лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилмаган. Қолаверса, боғлаш, мустаҳкамлаш чизмалари ва қирқимлари лойиҳага аниқ киритилмаган.
Ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ушбу объект бўйича 135 марта мониторинг ишлари ўтказилиб, аниқланган қоидабузарликлар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 32 та кўрсатма берилган. Шунга қарамай камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмаган.
Натижада Навоий вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан “ToshuyjoyLITI” АЖ Навоий филиали масъул ходими Ж.Рустамовга, газоблок материалининг норматив талабларга зид равишда монтаж қилиниши бўйича "Zarafshan Golden Group" МЧЖ масъул ходими А.Хожиевга, шунингдек, қурилиш-пудрат ва лойиҳа ташкилотининг тегишли вакилларига чора кўрилган. Унга кўра, улар МЖтКнинг 99-моддаси тегишли қисмларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.
"Сифатсиз бажарилган газоблок териш ишлари 15 кун аввал ҳудудий назорат инспекцияси томонидан аниқланиб, жойида буздириб ташланган", - дейилади хабарда.
462views0replies
0

Комментарии