Поиск
RUUZ

Общество

Эртага Тошкентнинг 2 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бунга юқори босимли газ тақсимлаш пунктини бошқа манзилга кўчириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган.

308views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 16 март куни соат 10:00дан 18:00га қадар Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.
Сергели тумани 8-мавзеда жойлашган юқори босимли газ тақсимлаш пункти бошқа манзилга кўчирилганлиги сабабли, ўрта босимли газ қувурларидаги зулфинларни ва бошқа қурилмаларида демонтаж ишларини олиб бориш "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФнинг "Сергелитумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан амалга ошириш режалаштирилган.
Шу сабабли Сергели туманида:
— "Соҳибқирон" МФЙдаги 15 та кўп қаватли уйлардаги жами 936 та аҳоли хонадонларида;
— "Янги Сергели" МФЙдаги 28 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 137 та аҳоли хонадонларида;
— "Эзгулик" МФЙдаги 26 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 699 та аҳоли хонадонларида;
— "Мададкор" МФЙдаги 44 та кўп қаватли уйлардаги жами 2 024 та аҳоли хонадонларида;
— "Зийнат" МФЙдаги 28 та кўп қаватли уйлардаги жами 2 004 та аҳоли хонадонларида;
— "Меҳригиё" МФЙдаги 30 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 288 та аҳоли хонадонларида;
— "Ўзгариш" МФЙдаги 33 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 616 та аҳоли хонадонларида;
— "Хабибий" МФЙдаги 30 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 430 та аҳоли хонадонларида;
— "Саховат" МФЙдаги 28 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 516 та аҳоли хонадонларида;
— "Қипчоқ" МФЙдаги 26 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 139 та аҳоли хонадонларида;
— "Нурҳаёт" МФЙдаги 38 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 446 та аҳоли хонадонларида;
— "Иттифоқ" МФЙдаги 22 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 486 та аҳоли хонадонларида;
— "Нилуфар" МФЙдаги 26 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 232 та аҳоли хонадонларида;
— "Дарё бўйи" МФЙдаги жами 1 460 та уй хўжаликларида;
— "Софдил" МФЙдаги жами 1 140 та уй хўжаликларида;
— "Сўғдиёна" МФЙдаги жами 1 472 та уй хўжаликларида.
Янгиҳаёт туманида:
— "Ибрат" МФЙдаги 14 та кўп қаватли уйлардаги жами 455 та аҳоли хонадонларида, 406 та уй хўжаликларида;
— "Олчазор" МФЙдаги 18 та кўп қаватли уйлардаги жами 584 та аҳоли хонадонларида, 928 та уй хўжаликларида;
— "Хушнуд" МФЙдаги 24 та кўп қаватли уйлардаги жами 866 та аҳоли хонадонларида ҳамда 111 та уйда газ таъминоти вақтинча ўчирилади.
308views0replies
0

Комментарии