Поиск
RUUZ

Общество

Фарҳод Маннопов операция қилинган Star Med клиникаси фаолиятини тўхтатди

Белгиланган талаблар бузилишининг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарори билан 14 мартдан бошлаб хусусий клиникага берилган лицензиянинг амал қилиши вақтинча тўхтатилди.

259views0replies
0

ССВ

Аввалроқ, блогер Фарҳод Маннопов операция қилинган Star Med клиникаси лицензияси тўхтатилганидан сўнг ҳам фаолиятини юритаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. ССВ мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги блогер Ф.Маннопов вафоти юзасидан “Омад плюс” МЧЖга қарашли StarMedSentr клиникасида текширувлар олиб борилаётганини, шу сабабли муассаса фаолияти вақтинча тўхтатилганини маълум қилган. Шундан сўнг айрим интернет нашрларида мазкур хусусий клиника ҳали ҳам ишлаётгани, вазирлик эса жамоатчиликка нотўғри ахборот тақдим этгани юзасидан хабарлар тарқалди.
Айни пайтда вазирлик тегишли органлар билан биргаликда фуқаро Ф.Маннопов вафоти юзасидан пойтахтдаги StarMedSentr клиникасида ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Дастлабки текширув маълумотларига кўра, мазкур тиббиёт муассасасида бир қатор лицензия талаб ва шартларига номувофиқликлар аниқланган.
Шу сабабли Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Maxсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом”нинг 40-бандига асосланиб, вазирликнинг жорий йил 11 мартдаги 33-06795-сонли қарори билан “Омад плюс” МЧЖга 2021 йил 16 февралда тиббий фаолият учун берилган 27390032-сонли лицензия талаблари ва шартлари бузилгани ҳамда келгусида салбий оқибатлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида вақтинча тўхтатилган.
Бу ҳақдаги маълумот эса вазирликнинг 33-06793-сонли хати билан шу йил 11 март куни мазкур клиниканинг электрон шахсий кабинети ва телефон рақамига SMS орқали юборилган. 13 март куни тегишли ҳужжатлар қоғоз шаклида такроран клиниканинг почта ва фаолият манзилига жўнатилган.
Шунингдек, Адлия вазирлигининг мазкур реестрида ҳам ушбу ташкилотнинг лицензияси тўхтатилгани келтирилган. “Омад плюс” масъулияти чекланган жамиятига тегишли ушбу хусусий тиббиёт муассасаси 2023 йил 14 март кунидан бошлаб, 10 кун муддатга ўз фаолиятини тўхтатганини вазирликка маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, марҳум блогернинг вафоти юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
259views0replies
0

Комментарии