Поиск
RUUZ

Общество

YouTube ўзбек блоггерлари учун монетизацияни ёқиши мумкин

Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси республикада ахборот соҳаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш масалаларини муҳокама қилди.

92views0replies
0

t.me/allamjonov_ki

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан муҳокама ўтказди. Бу ҳақда Алламжонов ўзининг Telegram-саҳифасида маълум қилди.
"Учрашувда кўплаб лойиҳалар юзасидан фикр алмашдик. Хусусан, Google (YouTube) компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва бу орқали ахборот соҳасига оид айрим муаммоларни биргаликда ҳал этиш масалаларини муҳокама қилдик.
Кўплаб блогерларимиздан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан мурожаатлар келиб тушган эди. Шу боис учрашувда элчи жаноблари билан ушбу компания вакиллари билан учрашув ташкил этиш ва вазиятни ўрганиш бўйича келишиб олдик", - деб ёзади у.
92views0replies
0

Комментарии