Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Саидов Нидерландия Қироллигининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Андре Карстенс билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Суҳбат чоғида ўзаро савдо айланмасини кўпайтириш, истиқболли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, иқтисодий ва парламентлараро алоқаларни институционаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.