Поиск
RUUZ

Общество

Наманган вилоятида аёл эрининг эътиборини тортиш мақсадида ўзидан "сохта" жиноятчи ясади

Ўзининг бўйнига игна орқали шилинма тортиб, қайнонасининг тилла тақинчоқларини яшириб қўйган. Гўёки номаълум шахс пичоқ билан ўзи ва чақалоғини ўлдириш билан қўрқитгандек кўрсатмоқчи бўлган.

511views0replies
0

Тергов департаменти

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида аёл эрининг эътиборини тортиш мақсадида жиноятга қўл урган. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 февраль куни Тўрақўрғон тумани ИИБга 21 ёшли Б.М. қўнғироқ қилиб, номаълум шахс унинг хонадонига юзига ниқоб таққан ҳолда кириб, уни ва 1 ёшли қизини ўлдириш билан қўрқитганини, ҳаёт ва соғлик учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб қўлида бўлган пичоқ билан унинг бўйин қисмига жароҳат етказгани ва уйида бўлган нархи 19 млн 200 минг сўмлик тилла тақинчоқларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинганини хабар қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми "в" банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида жабрланувчи Б.М. ўзининг турмуш ўртоғи унга нисбатан беэътибор бўлаётганлиги сабабли унинг эътиборини ўзига жалб қилиш мақсадида шу ҳаракатларни ўзи содир этганлиги аниқланган.
Б.М.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда ўзи томонидан яширилган тилла тақинчоқлар ашёвий далил сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Б.М. ЖКнинг 237-моддаси 2-қисми "г" банди (ўта оғир жиноят содир этишда айблаб содир этилган ёлғон хабар бериш) билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан "гаров" эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судлов органига юбориш масаласини ҳал этиш учун Тўрақўрғон туман прокуратурасига юборилган.
511views0replies
0

Комментарии