Поиск
RUUZ

Общество

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёнинг нотекис йўлларида автомашина бошқарди

«Одамларга ишонмайман. Бировга ишонсанг ёлғон гапиради. Бойсун-Денов йўлини ўз кўзим билан кўряпман» — Шавкат Мирзиёев

185views0replies
0

Видеодан кадр

Президент Шавкат Мирзиёев айни дамда Сурхондарё вилоятида бўлиб турибди. Давлат раҳбари Бойсун-Денов йўлини таъмирлаш бўйича вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовга топшириқ берди.
«Ҳозирги йўлда юришимиздан мақсад, одамлар Бойсун-Денов йўлидан эътироз билдирмоқда. Бировга ишонмайман. Бировга ишонсанг ёлғон гапиради. Ўз кўзимиз билан кўряпмиз, бу йўлларда ҳаракат қилиб бўлмайди. Албатта одамлар норози бўлади. Одамларнинг эътирозини инобатга олишларинг керак. Йўлларни текис, равон ва сифатли қилиш бўйича одамлар билан учрашинглар», — деди Шавкат Мирзиёев.
185views0replies
0

Комментарии