• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 марта 2023

Жиззахда Nexia ҳайдовчиси хавфли «маневр» қилиб автомашинани бошқарди

Ҳайдовчи ва ҳаракат вақтида машинадан танасини чиқарган йўловчига тегишли тартибда чора кўрилиб, автомашина жарима майдончасига қўйилди.

439
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 13 март куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги кўчаларнинг бирида Nexia автомашинаси ҳайдовчиси йўналишдаги бошқа ҳайдовчиларга халақит қилган ҳолда автомашинани бошқаргани ва ушбу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган шахс ҳаракат вақтида танасини автомашинадан чиқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ушбу ҳолат бўйича суриштирув давомида бу қоидабузарликни содир этган ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилди. Автомашинани бошқарган ҳайдовчи ва ҳаракат вақтида машинадан танасини чиқарган йўловчига тегишли тартибда чора кўрилди ҳамда автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

439
0