Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда «свет», газ ва сувдан ноқонуний фойдаланган шахслар 5 йилгача қамалиши мумкин

ЖК ва МЖтКга энергия ресурсларидан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилди.

255views0replies
0

Hududiy elektr tarmoqlari AJ

Ушбу ой бошида Ўзбекистонда «свет», газ ва сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғрилик жинояти билан тенглаштирилаётгани ва бу қонун сенаторлар томонидан маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик. Адлия вазирлигининг маълум қилишича, мазкур қонун кучга кирди.
Электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди.
Унга кўра, жорий йил 13 март куни тасдиқланган Қонун билан МЖтК ҳамда ЖКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик деб белгиланди ҳамда мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
Шунингдек, МЖтКга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн сўмдан 6 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилиши мумкин.
255views0replies
0

Комментарии